Кавани ҳали йўқ жамоа билан шартнома имзолашга яқин

Mirjalol Normatov
18 авг 2019
ПСЖ форварди Эдинсон Кавани "Интер Майами"га ўтишни истайди.

Футболчи клуб билан келишувга эришган ва яқин вақтларда уч йиллик шартномага имзо чекади.

Клубнинг ўзи келаси мавсумдан MLS'да иштирок этишни бошлайди. Аммо қайд этиш керак, "Интер Майами"нинг ҳозирда мураббийи ва футболчилари йўқ.

Кавани 2013 йилда "Наполи"дан 64 миллион евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтганди. Ўтган мавсумда у жамоаси таркибида 33 ўйинда 23 гол уриб, 9 ассистентликни ёздириб қўйганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport