Кавани Ганага қарши баҳсдан сўнг ВАР мониторини ағдариб кетди

Оқил Абдубарноев
5 дек 2022
Эдинсон Кавани Уругвай жаҳон чемпионатидан чиқиб кетгани учун аламини ВАР мониторидан олди.

Жанубий америкаликлар "H" гуруҳидаги сўнгги ўйинда Ганани 2:0 ҳисобида мағлуб этишди, аммо бу ҳисоб ҳам уларнинг нимчорак финалга йўл олишини таъминлай олмади.

"Валенсия"нинг 35 ёшли ҳужумчиси ўйин давомида рақиб жарима майдонида Алиду билан тўқнашиб кетади, аммо ВАРга мурожаат қилган ҳакам пенальти белгиламади.

Ўйиндан кейин уругвайликлар аламини ҳакамга изҳор қилишди. Кийиниш хонасига йўл олаётган Кавани эса ВАР мониторини йиқитиб кетди.



Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба:

Ўхшаш янгиликлар