

Эдинсон Кавани учрашувда дублга эришди. 35 ёшли форвард XXI асрда топ-5 лигаларида гол урган 5-жанубий америкалик футболчи сифатида қайд этилди. Аввалроқ, бундай натижага Алексис Санчес, Хамес Родригес, Филиппе Коутиньо ҳамда Анхель Ди Мария эришган.
Эслатиб ўтамиз, уругвайлик ҳужумчи Италияда “Палермо”, “Наполи”, Францияда ПСЖ ҳамда Англияда “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган. Профессионал фаолиятини эса 2007 йил ватанида “Данубио” жамоасида бошлаган.



