Катанец ва Чусовитина ташриф буюрган ўйинда "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлга киритди ГАЛЕРЕЯ

Tolibjon Qosimov
19 авг 2021
Бугун Coca-Cola Ўзбекистон кубогида 1/8 финал учрашувлари давом эттирилди.

Мусобақанинг амалдаги ғолиби "Пахтакор" ўз майдонида "Турон"ни қабул қилди. Учрашув тақдирини 90+3-дақиқада Ҳожимат Эркинов томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Ўйинни рамзий маънода Ўзбекистон ифтихори Оксана Чусовитина бошлаб берди. Бундан ташқари, миллий терма жамоамизга бош мураббий бўлиши кутилаётган Сречко Катанец ҳам ўйинни стадиондан кузатиб борди.

"Пахтакор" - "Турон" учрашувидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор"да кичик, АГМК ва "Насаф"да йирик ғалабалар 

Фото: Толибжон Қосимов



"Пахтакор" - "Турон" учрашувидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia