

Бунгача Сречко Катанец шогирдлари қаторасига 7 та учрашувда муваффақиятга эришганди. Словениялик мутахассис бу борада терма жамоада Маҳмуд Раҳимовни (кетма-кет 6 та ғалаба) ортда қолдирганди.
Аммо у ғалабали серия бўйича Самвел Бабаян ҳамда Рустам Акрамов томонидан ўрнатилган рекордни такрорлай олмади. Улар кетма-кет 8 тадан учрашувда ғолиб бўлишган.




