

Якшанба куни "Реал Мадрид Кастилья" Рауль қўл остида "Эльденсе" билан дуранг (3:3) қайд этиб, келаси мавсум Сегундада ўйнаш имкониятини қўлдан бой берди.
Маълумотларга кўра, "Реал" раҳбарияти Раулга ишонишда давом этади. "Реал" президенти Флорентино Перес испанияликни "Кастилья" учун энг яхши мураббий сифатида кўрмоқда.
Рауль ҳам "Реал"да бахтли ва ЛаЛига клубларининг таклифини рад этяпти.



