Кассанонинг рамзий термасида Месси ва Роналдуга жой топилмади

Eldor Akmurzayev
26 апр 2020
Италиялик собиқ ҳужумчи Антонио Кассано Кристиан Вьери билан Instagram'даги жонли эфирда 11 футболчидан иборат таркибни тузди.

Кассанонинг жамоасидан Лионель Месси ҳамда Криштиану РОналду ўрин олмаган.

Дарвозабон: Буффон

Ҳимоячилар: Кафу, Рамос, Самуэль, Роберто Карлос

Ярим ҳимоячилар: Пирло, Зидан, Зеедорф

Ҳужумчилар: Тотти, Ибрагимович, Роналдо.

Аввалроқ, Антонио ўзини – буюк омадсиз, Роналдуни – буюк чемпион, Мессини эса – буюк футболчи деб таърифлаганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football24