Касильяс "Порту" билан янги шартнома имзолади

Aslanov Jasurbek
20 мар 2019
"Порту" дарвозабони Икер Касильяс Португалия клуби билан янги битим имзолади.

Бу ҳақда клуб расмий "Твиттери" хабар берди.

Испаниялик дарвозабон ҳамда "Порту" ўртасидаги янги битим 2021нинг ёзигача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли посбон 2015 йилда "Реал"дан "Порту"га ўтган эди. Футболчи жорий мавсум Португалия чемпионатининг 26та учрашувида майдонга тушиб, 15та гол ўтказиб юборди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/FCPorto