Карвалью терма жамоада иш бошлади

Mirjalol Normatov
14 мар 2023
Португалия футбол федерацияси миллий терма мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлганини тасдиқлади.

Унга кўра, Роберто Мартинеснинг ёрдамчиси сифатида Рикарду Карвалью таништирилди. Ундан ташқари, мураббийлар штабида яна 7 мутахассис бор.

44 ёшли Карвалью "Реал", "Челси", "Монако"даги фаолияти билан барчага машҳур. Португалия термасида у 88 ўйинда қатнашиб, 6 гол урган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal