Карраско Ла Лигага қайтиши мумкин

Alisher
14 дек 2019
"Далянь Ифан" ярим ҳимоячиси Янник Феррейра Карраско "Бетис"га ўтиши мумкин.

"Бетис" қишки трансферлар ойнасидаёқ бельгиялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи, чунки жамоа еврокубоклар учун рақобатлашмоқчи.

Янник Карраско жорий мавсум Хитой чемпионатида 26та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 8та ас4:05 PM 12/14/2019сист қайд этган.

Вингер учун Ла Лига бегона эмас. У 2015-2018 йиллар давомида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи "Далянь Ифан" билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган. Футболчи 2015 йилдан буён Бельгия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: eldesmarque.com