

"У келаси мавсумда ҳам "Манчестер Юнайтед"да ишлайди деб ўйламайман. Буни аввал ҳам айтгандим, аммо уни мавсум якунланишидан аввалроқ истеъфога чиқаришса керак. Олдинда иккита халқаро ўйинлар танаффуси кутиб турибди.
Агар МЮ "Валенсия" ва "Ньюкасл"га ютқазса, бу Жозенинг жамоадаги тақдирини ҳал қилиб беради. Ҳамкорликни узайтиришдан маъно йўқ" - дейди Каррагер.



