

"Манчестер Сити"га қарши баҳснинг илк 40 дақиқасида Погба керакли тартиб билан ўйнамади, худди кўчадагидек истаганича ҳаракат қилди. Беш дақиқа ўтиб Погба майдон марказида бўлишнинг ўрнига чап қанотда пайдо бўлди. Буни айтаман деб ўйламагандим, аммо Феллайни учун афсусдаман, у майдон марказида бир ўзи қолиб кетди. Погба ҳаммасини мураббийга қарши қилди ёки Моуриньо унга шундай ҳаракатланишни буюрган, аммо бунинг ҳаммаси нотўғри" - дейди Каррагер.



