Карпин: "Дарвозамиз олдида хавф бўлгани йўқ"

Aslanov Jasurbek
20 ноя 2022
Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи бўлимда бир-биримизни ўргандик. Тезкор ҳужумни ўтказиб юборишдан қўрқдик. Ўзбекистон терма жамоаси бу нарсадан яхши фойдаланади. Майдон марказида тўп йўқотмасликка уриндик.

Иккинчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Голга яқин эдик. Бизнинг дарвозамиз олдида эса ҳеч қандай хавф бўлмади. Баъзи кичик вазиятларни ҳисобга олмаганда, албатта" - дейди Карпин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com