UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  147 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  2 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  14 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  49 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  316 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  7 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2

Карлуш Кейруш: Роналду - сайёрамиздаги энг зўри, Месси эса... Янгиликлар

Карлуш Кейруш: Роналду - сайёрамиздаги энг зўри, Месси эса...

Эрон терма жамоаси ўз тарихида илк бор кетма-кет иккинчи марта Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Тўрт йил олдинги каби эронликларни Карлуш Кейруш бошқаради. Ушбу кунларда Европада яхшигина машҳурликка эришган мутахассис Сочида мундиал иштирокчилари семинарида қатнашмоқда ва турнир ташкилотчилиги борасидаги ишларни кузатиб бормоқда.

"Олдимиздаги муҳим мусобақанинг ташкилотчилиги ва техник ишларини кузатиб бориш - биз учун жуда мухим", - деди португалиялик.

Тўрт йил олдин эронликлар 8 йиллик танаффусдан кейин ЖЧга қайтишганди. Саралаш баҳсларда ишончли ўйин кўрсатишди ва Россиядаги мундиалга йўлланма олишди.

- Россиядаги Жаҳон чемпионатида терма олдига қандай вазифалар қўйилган? Кетма кет икки марта ЖЧда иштирок этганда термага қандай босим тушиши мумкин?

- Терма жамоа яхши савияда. Биз Бразилияда юқори савияли топ термалар билан куч синашдик ва тажриба сабабли барқарор ва рақобатбардош жамоа эканлигимизни исботлай олдик. Фақат - Осиё бошқа, жаҳон ареналари умуман ўзгача. Айни дамда биз -яхши термамиз. ФИФА рейтингида ҳам кучли термалар билан бир қатордамиз. Саралаш баҳсларида бирорта учрашувда мағлуб бўлмадик ва иккитагина гол ўтказиб юбордик. Россияга аниқ орзулар билан борамиз.


- Орзуингиз қандай?
- Плей-оффга чиқишни истаймиз. Бироқ бу жуда қийин иш. Барча гуруҳимиз жуда кучли эканлигини билади - Испания ва Португалияга қарши ўйнаймиз. Бироқ бунга аҳамият бермасдан бошни кўтариб мақсад сари интилиш керак. Бу турнир орқали биз ўзимизга кейинги минтақавий мусобақаларга ҳам тайёрланамиз. Шунинг учун мақсад аниқ - гуруҳдан чиқиш. Бунга эришиш учун анчагина меҳнат қилиш керак.

- "Португалияга қарши ўйнаш" ибораси сизни қўрқитмаяптими?
- "Португалия ва Испанияга қарши ўйнаш" ибораси бироз қўрқинчлироқ (кулади). Ўз ватандошларимга қарши шогирдларимни майдонга олиб чиқиш - Эрон термаси учун ҳам жуда муҳим. Испания ва Марокаш терма жамоалари билан ўйинларни интизорлик билан кутяпман.

- Асосий вазиятлар ҳақида. Мураббий нуқтаи назари билан айтингчи, Криштиану Роналдуни тўхтатишнинг иложи борми?
- Бундай буюк футболчилари бор терма билан ўйнаш осон бўлмайди. Айни пайтда биз сайёранинг энг яхши футболчиси ҳақида гаплашяпмиз. Аммо бу ҳолат ўйинни бошлаб берадиган ҳуштакдан кейин иккинчи планга чиқиши керак. Майдонда икки жамоа ғалаба учун ўйнайди. Фақатгина учрашув ким аслида ким эканлигини кўрсатади.

- Роналду билан бирга ишлагансиз. Бу ҳақда қандай хотиралар қолган?
- Тушунарлики, у гол урадиган футболчи. Бизни "Манчестер Юнайтед" ҳамда Португалия терма жамоаси боғлаб туради. Бироқ бунга анча вақт бўлди. ЖАРдаги Жаҳон чемпионати ўтмишда қолиб кетди. Вақт ўтди, энди жамоамда бошқа Роналдулар бор. Энди термага Алиризо Жаҳонбахш ва Али Каримига ўхшаган футболчилар лозим. Роналдуга эмас, энди ўзим билан ишлайдиганларга катта эътибор беришим керак.

- Буюклар ҳақида гапиришда давом этамиз. ЖЧ-2014да термангиз Лео Мессини "ёпиб қўя олди". Бироқ у барибир гол урди...
- Ҳар доим айтаман, Месси - даҳшатли футболчи. Уни ўзга сайёралик деб ҳисоблайман. Агарда у инсон бўлганида бундай гол ура олмасди (кулади). Мағлубиятни ёқтирмайман, бироқ ўша куни ютқазганимизда жамоадан ҳафа бўлмадим. Мана шундай ҳолатлар орқали футбол - спорт турлари орасида биринчи рақамли эканлигини ҳис қиласиз. Кўпроқ гапираман. (Ҳазилона равишда) Шундай футболчиларни ФИФА таснифидаги турнирларига қўймаслик керак.


- Сухбатимиз якунида Россия чемпионатида (Сардор Азмун, Саид Иззатуллоҳий ва Милад Муҳаммадий) тўп тепаётган футболчиларингиз ҳақида гаплашсак. Уларнинг термадаги ўрни қандай?
- Улар бизга жуда ҳам муҳим. Улар Россия футболида ўсишга эришмоқда ва Эрондаги футболнинг ривожига катта ҳисса қўшишмоқда. 2011 йилда бир футболчимиз Испания чемпионатида ўйнади. Таркибдаги камида 60 фоиз футболчимиз Европа қитъаси клублари шарафини ҳимоя қилишади. Уларнинг бари мен учун жуда мухимдир. Бундай савияли футболчилар 8 йил давомида Эрон футболи ривожини кўрсатиб бериши даркор.


Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика