Карлос: "Месси буюк футболчи, афсуски у терма жамоада омадли эмас"
10 июн 2019 13:08
Янгиликлар
Карлос: "Месси буюк футболчи, афсуски у терма жамоада омадли эмас"
"Реал" ва Бразилия терма жамоаси афсонаси Роберто Карлос Копа Америка олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Копа Америкада қандай финал бўлиб ўтишини хоҳлайман? Аргентинани кутаман. Месси буюк футболчи, афсус у терма жамоада омадли эмас. Аммо барча собиқ футболчилар, жумладан мен ҳам Мессидан ҳайратланаман.
Бразилиядан нимани кутаман? Биз жароҳат сабаб Неймарни йўқотдик ва энди атмосфера минимум даражади сокинлашди. Биз яна бир бор ютишимизга умид қиламан, аммо матбуот ва мухлислар сабаб ўз уйингизда бўлаётган мусобақада ютиш қийинроқ.
Неймарга маслаҳат? Соғайсин ва тезроқ қайтсин. Ҳаммаси яхши бўлади. Бразилияликлар Копа Американи ютишини ва уни Неймарга бағишлашларини истаб қоламан", - дейди Роберто Карлос.

Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 3
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар