

"Бавария" ҳатто Суперлиганинг муҳокамасида ҳам иштирок этмаган. Айни дамдаги футбол сиёсати футболнинг ривожланишини кафолатлашини билиб турибмиз. Биз ЕЧЛда ўйнашда давом этамиз. Ушбу турнир Европа футболининг ривожини оширади. Балки, кичик ўзгаришлар саралаш босқичини янада ҳаяжонли ва ҳиссиётларга бой қилиши мумкин.
Аммо коронавирус пандемияси сабабли ғазнаси бўшаб қолган клубларга Суперлига ёрдам беради, деб ўйламайман. Ундан ташқари, Европадаги барча клублар пул ишлатишдаги тизимини, шунингдек, футболчиларга маош, агентларга гонорар беришда яхшироқ ишлашлари керак деб ҳисоблайман", - деди Карл-Хайнц Румменигге.



