UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Ямал тарихга кирди  0 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  7 08:09Месси Дембелени табриклади  4 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  115 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  7 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13

Каримов ва Норсафаров Элита ҳакамига айланиши мумкин Янгиликлар

Каримов ва Норсафаров Элита ҳакамига айланиши мумкин

Ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари 2023 йилнинг 16-18 январь кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ОФК томонидан ташкиллаштириладиган ОФК Ҳакамлар рекрутинги жараёнларида иштирок этишади.

Маълумот учун, ОФК минтақасидаги мамлакатлар белгиланган квотага мувофиқ ҳакамлар рўйхатини тақдим этишади. Ушбу ҳакамлар ОФК томонидан ўйин қоидалари, жисмоний тайёргарлик ҳамда инглиз тили бўйича билим даражаларини синовдан ўтказади. Синовдан муваффақиятли ўтган ҳакамлар ОФК Элита ҳакамлари рўйхатига киритилади. ОФК Элита ҳакамлари бутун мавсум давомида қитъа миқёсида ўтказиладиган халқаро нуфузли мусобақаларда ишлайдиган ҳакамлар гуруҳи ҳисобланади.

Рекрутинг жараёнларида Раҳимбек Каримов, Фирдавс Норсафаров (эркаклар футболи), Ойбек Калахўжаев (футзал) ва Розиябону Юсупова (аёллар футболи) иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистонда уч нафар элита ҳаками — Аҳрол Рисқуллаев, Рустам Лутфуллин ва Илгиз Танташев фаолият юритади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика