Капелло: "Роналдо - энг истеъдодли ва муаммоли ўйинчи эди"
20 май 2020 11:35
Янгиликлар
Капелло: "Роналдо - энг истеъдодли ва муаммоли ўйинчи эди"
"Реал" собиқ устози Фабио Капелло фаолияти давомидаги энг муаммоли ўйинчи ким бўлганини айтди.
Фабио 2006 йилда "Реал"да ярим йил ишлаган ва Роналдони шуғуллантирган.
- Мен шуғуллантирган энг катта истеъдод Роналдодир. Ўша пайтда бу футболчи ечиниш хонасидаги энг катта муаммони юзага келтирарди.
У кечаларни ва хоҳлаганини қилишни ёқтирарди. Рууд ван Нистелрой олдимга келиб айтди: "Мураббий, ечиниш хонасида алкоголнинг ҳиди чиқяпти". Кейин Роналдо "Милан"га кетди ва биз ютишни бошладик, - дейди Капелло.
43 ёшил Роналдо айни дамда "Вальядолид" президенти ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар