Канте МЮга қарши майдонга тушади...ми?
03 ноя 2017 23:34
Янгиликлар
Канте МЮга қарши майдонга тушади...ми?
“Челси” устози Антонио Контенинг айтишича, АПЛ 11-тури доирасида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсда Н’Голо Кантенинг майдонга тушириш борасида аниқ бир тўхтамга келмаган.
Француз футболчиси октябрь ойи бошида жароҳат олиб, сафдан чиққан эди.
“Канте тезликда ўз формасига қайтмоқда. Орада яна бир кун вақтимиз бор, кейин мен унинг майдонга тушиши борасида аниқ тўхтамга келаман. Унинг сафга қайтишидан хурсандман. Гап муҳим футболчи ҳақида кетмоқда. Агар таваккал қилишни истаганимда, уни “Борнмут” ёки “Рома”га қарши учрашувда майдонга туширган бўлардим. Шу сабаб мен уни унинг тўлиқ соғайишини кутдим. Агар у кейинги учрашувда майдонга тушадиган бўлса, демак у ўйинга тайёр бўлади.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” – “МЮ” учрашуви 5 ноябрь куни “Стеэмфорд Бридж”да бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар