UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  2 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0 12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  3 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  20 10:47Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Қош қоқиш? Араб футболчисининг кайфиятини кўтармоқчи эдим"   14 10:10«Спортинг» Виктор Гёкерешнинг нархини туширди. Унга асосий даъвогар маълум  4 09:36Италия чемпиони «олтин учрашув»да аниқланиши мумкин  8 09:00МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 08:32«Ливерпуль» яна уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 07:58Исломбек Исмоилов: «Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди»  13 07:35Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" ўз майдонида дуранг қайд этди, "Ал Иттиҳод" эса 3 та гол уриб ғалаба қозонди  1 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 07:11Суперлига. Пенальтини голга айлантира олмаган Колесниченко ўйинда гол уриб "Сурхон"га ғалаба келтирди  1 02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  5

Камолиддин Тожиев "Хитой чемпионатида яна икки йил ўйнамоқчиман" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев "Хитой чемпионатида яна икки йил ўйнамоқчиман"

Хитой чемпионатининг 2012 йилги мавсумида кумуш медални қўлга киритиб, жорий мавсум ОЧЛда иштирок этган Камолиддин Тожиевнинг "Жиангсу Саинти" клуби билан тузган шартномаси жорий мавсум ўз якунга етади.
"Йил якунида жамоам билан тузадиган шартномам ўз якунига етади. Лекин яна икки мавсум Хитойда тўп тепаман. Олдимда бир қатор таклифлар бор, балки клубимни алмаштирмасман. Бу борада мавсум якунига етганидан кейин агентим билан маслаҳатлашиб бир қарорга келаман", - дейди Тожиевлар сулоласининг ўртанчаси.

- Бир йил аввал фоворитлар қаторида борган клубни кўп ўтмай ўртамиёналар қаторидан жой олаётганлиги кўпчилик учун қизиқ?
- Хитойда "Гуанджоу Эвергранд" клубини инобатга олмаганда қолган барча жамоаларнинг имкониятлари тенг. Мавсум бошида қайси жамоа ўз сафини кучли ҳужумчи билан бойитиб олса ютиш имконияти ошади. Бу ерда асосий ўйинни легионерлар қилишади. Маҳаллий футболчиларнинг барининг савияси бир хилда. Қолаверса бизнинг жамоа бу йил бир қатор ёшларни асосий таркибга жалб этди. Бу ҳам натижаларимизга таъсир ўтказмай қолмади.

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиб бораётган бўлсангиз, укангизни ўйинига нима дейсиз?
- Аввалги йил Фарҳод жароҳати туфайли ўз имкониятини ишга сола олмади. Бу йил эса аксинча формасини тиклаб олган ҳолда чемпионатнинг бомбардирлари рўйҳатини юқори поғонасидан жой олиб турибди.
Бугунги интервьюдан фойдаланган ҳолда, дўстимиз Ойбек Касимовни туғилган куни билан чин юракдан муборакбод этаман. Доимо оиласининг бахтига соғ ва саломат бўлиб юрсинлар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика