UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  2 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Камолиддин Тожиев: "Натижадан қониқдим" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Натижадан қониқдим"

Coca Cola Суперлигаси 11-турида "Насаф" майдонидаги дурангдан кейин "Пахтакор" мураббийи Камолиддин Тожиев фикрларини билдирди.


- Барчага салом. 5 кун ичида иккита кучли жамоага қарши ўйнадик. Бугун тенг ўйин бўлди. Охирида ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Йигитларнинг эмоциялари "Навбаҳор" билан ўйинда қолиб кетди. Кетма-кет икки сафар ўйинида ўйнадик. Шу сабабли ўйин охирроғида чарчаб қолишди. Умуман олганда тенг ўйин бўлди.

- Бу ўйиннинг кечиктирилиши сабабли "Пахтакор"да етакчиларнинг йўқлиги бўлганди. Бугун ҳам Черан ўйнай олмай қолди.

- 3та сариқ карточкаси бор эди, ўтган ўйинда тўртинчисини ҳам олди. Бу футбол. Ўшанда футболчиларимизнинг катта қисми термаларда бўлгани учун ўйин қолдирилганди. Ўша пайтда захирамиз ҳам кам эди. Шу сабабли ўйинни қолдиргандик.

- Учрашув охирида ҳимоячи ўрнига ҳужумчи тушди. Бунинг сабаби нимада?

- Шаҳзоднинг жароҳати бор эди. Уни олдик ва Одилни (Ҳамробеков) ҳимояда ўйнатдик.

- Икки жамоанинг навбатдаги ўйини Суперкубокда бўлади. Шу сабабли жамоалар ёпиқ ўйин кўрсатишдими?

- Йўқ, ёпиқ ўйин бўлмади. Бизнинг 19 августда ҳам ўйинимиз бор. Аммо биз томондан ёпиқ ўйин бўлмади.

- Бошқачароқ қилиб айтганда, икки томон ҳам эхтиёткор бўлиб ўйнади.

- "Насаф" ҳам кучли жамоа. Улар қарши ҳужумга ҳам тез чиқишади. Ҳамма бу ерда гол ўтказиб юборишдан қўрқади. Шу сабабли икки томон ҳам эҳтиёткор бўлиб ўйнади.

- Бугунги натижа "Пахтакор"ни қониқтирадими?

- Ўйиннинг жараёнини ҳисобга олсак, қониқтиради. Аслида бу ерга ғалаба учун келгандик. "Пахтакор" доимо ғалаба учун майдонга тушади.

- Сўнгги ўйинларда "Пахтакор"да ўсишни кўриб турибмиз. Аммо жамоанинг ҳужумида муаммолар бор. Банашак вазиятларидан фойдалана олмаяпти. Холдорхоновга эса кам имконият берилмоқда.

- Банашак ҳам бир йилдан кўпроқ ўйинларда қатнашмади. Ҳозир у ўз жисмоний ҳолатини тиклаш учун меҳнат қилмоқда. Пўлатхўжага ҳам секин-секин кўпроқ вақт беришни бошлаймиз.

- Янги келган легионернинг ҳолати қандай?

- У жароҳат олган. Мэтью ҳам "Навбаҳор" билан ўйинда жароҳат орттириб олган. 

- Азмиддиновнинг жароҳати ҳақида. Бу "Пахтакор"да ҳимоячилар етишмовчилигини келтириб чиқармайдими?

- Оёғи сал тортишиб қолди. Жароҳати унчалик жиддий эмас. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика