

"Мавсум охири эканлиги иккала бўлимда ҳам сезилди, чунки ҳар 3 кунда майдонга тушяпмиз. Боз устига "Ар Райян" билан ҳам қийин ўйин ўтказдик. Йигитларда чарчоқ сезилди дея оламан",- дейди Камолиддин Тожиев.
- Йирик ҳисобдаги мағлубиятга четлатиш ҳам таъсир қилдими?
- Бунгача ҳисоб 2:2 бўлиб турганди. Четлатиш ҳам таъсирини ўтказди. 10 киши қийналдик, юқорида айтганимдек чарчоқ билинмоқда. Олдинга чиқиб гол урамиз деб ўзимиз ўтказиб юбордик. "Навбаҳор" биз учун ҳар доим принципиал рақиб ҳисобланади.
- Драган Черан бугун нима учун кўринмади?
- Мазаси йўқлиги учун кела олмади.



