UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  6 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  3 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  17 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  15 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  7 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Ньюкасл"га қарши ўйнамайди  2

Камолиддин Тожиев "Ал-Шорта"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? Янгиликлар

Камолиддин Тожиев "Ал-Шорта"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди?

"Пахтакор" эртага Элит Чемпионлар лигаси 3-тур доирасида Ироқнинг "Ал-Шорта" жамоасига қарши баҳс олиб боради. "Пахтакор" жамоаси устози Камолиддин Тожиев ва ҳимоячи Шаҳзод Азмиддиновлар учрашувдан олдинги матбуот анжуманида иштирок этишди ва бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишишди.

"Эртага қизиқарли учрашув гувоҳи бўламиз. Рақибимиз жуда яхши шаклланган жамоа ва тезкор ҳужум чизиғига эга. Эртага чиройли ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз", - дея фикр билдирди Камолиддин Тожиев эртанги учрашув ҳақида.

"Ал-Шорта" жамоасининг кучли томонларини ўрганиб чиқдик. Эртага қизиқарли баҳс бўлади. "Пахтакор" мухлисларига ғалаба тақдим этишни ва ўз уйимизга ёруғ юз билан қайтишга интиламиз", - деди Шаҳзод Азмиддинов.


- Ўтган турда "Персеполис" майдонига сафар қилдингизлар. Эронлик мухлислар ўз суюклиларини қандай қўллаб-қувватлашларидан яхши хабардорсиз. Эртанги учрашувда "Ал-Шорта" мухлислари стадионда қандай муҳит яратиши мумкин деб ўйлайсиз?

- Мен Ироққа биринчи маротаба ташриф буюрмоқдаман. Ўйлашимча, эртага мухлислар яхши атмосфера яратиб беришади. Ироқлик мухлислар, форслардан қолишмайди деб ўйлайман.

- Эртанги баҳсга кўп мухлислар келиши кутилмоқда. Ироқ миллий терма жамоаси ушбу шаҳарда ўйнаганида мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши аъло даражада бўлади. Эртага бўлиб ўтадиган баҳсга қандай режа тайёрладингиз? Жамоангиз дуранг билан ортга қайтиш режаси борми?

- Режамизни айтиб бера олмайман. Муҳими, гол ўтказиб юбормаслигимиз керак.

- "Ал-Шорта" жамоаси ўтган йилги "Араб Чемпионлар лигаси"да жуда яхши ўйин намойиш этганди ва ярим финалга қадар етиб борганди. Жамоа халқаро майдонда иштирок этиш бўйича катта тажрибага эга. Элит ОЧЛни ҳам яхши бошлади. Дастлаб, "Ал-Наср" билан дуранг қайд этди, аммо 2-турда "Ал-Ҳилол"га йирик 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. "Ал-Шорта" ҳақида қандай фикрдасиз?

- "Ал-Наср"га қарши кечган ўйинни кўрдим. Ўша учрашувда рақибимиз яхши ўйин намойиш этганди. "Ал-Ҳилол"га қарши эса омад етишмади. Эртага стадионга ташриф буюрадиган мухлислар ўз суюклиларига ёрдам бериши аниқ.

- "Пахтакор" сафида жароҳатланган футболчилар борми ёки барча футболчилар эртанги учрашувда тайёрми?

- Терма жамоа сафидан қайтган Диёр Холматовда жароҳат бор ва эртанги учрашувда майдонга туша олмайди.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика