UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  0 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  0 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  0 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  2 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  1 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  28 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  8 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  2 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  35 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  3 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  2 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6

Камолиддин Мурзоев: "Умид қиламанки бу Европа лигаси ва "Иртиш“даги сўнгги голим эмас" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "Умид қиламанки бу Европа лигаси ва "Иртиш“даги сўнгги голим эмас"

Кеча Қозоғистоннинг "Иртиш" клуби Европа лигаси 1-саралаш босқичида "Левски"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқичга чиқди.
Ўйин тугагач учрашувда ҳисобни очган ҳамюртимиз Камолиддин Мурзоев sports.kz сайтига интервью берди.

— Камолиддин, ғалаба билан табриклаймиз! Айтинчи бу қандай бўлди?
— Табрик учун раҳмат! Бу жуда қийин ўйин бўлди. Учрашувни яхши бошладик ва иккита гол урдик. Кейин эса қарши ҳужумларда ўйнай бошладик. Кучли рақиб устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

— Танаффусда бош мураббий Талгат Байсуфинов нима деди ?

— Ўйинни сусайтирмаслигимизни айтди, рақибга бўш ҳудудлар қолдирмаслигимизни тайинлади. Ҳимояда яхши ўйнаб қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишимизни таъкидлади.

— Урган голингизни кимга бағишладингиз?

— Тўғриси голимни ўз онамга ва клубимизнинг барча мухлисларига бағишладим. Умид қиламанки бу Европа лигаси ва "Иртиш“даги сўнгги голим эмас!

— "12-ўйинчи"нинг ёрдами сезилдими?

— Ҳа, бугун мухлисларимиз стадионда қойилақом муҳитни юзага келтиришди. Барча футболчилар уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турди. Уларга миннатдорчилик билдираман.

— Эндиги рақиб Босния ва Герцеговинанинг «Широки Бриег» клуби...

— Ҳа, менимча рақиб анойилардан эмас, аммо унгача бизни чемпионатда «Тараз»га қарши ўйинимиз бор. Айни пайтда барча ушбу ўйин ҳақида ўйламоқда.

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика