UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  32 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  2 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  23 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  43 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4

Камолиддин Мурзоев: "Ўзбекистон футболчилар уюшмаси кузатувчи мақомидан тўлиқ аъзолик сари қадам ташлади" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "Ўзбекистон футболчилар уюшмаси кузатувчи мақомидан тўлиқ аъзолик сари қадам ташлади"

Айни кунларда Франция пойтахти Париж шаҳрида халқаро футболчилар уюшмасининг (FIFPro) бош ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу катта нуфузли тадбирда Ўзбекистон футболчилар уюшмаси ҳам иштирок этаётганини таъкидлаш жоиз. Ушбу ташкилот юртимизда 2017 йил ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, 2018 йил Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилган. Халқао FIFPro ташкилотининг Ўзбекистондаги ягона вакили ҳисобланади. 2017 йилдан бошлаб эса юртимиз футболчилари ФИФА томонидан ўтказиладиган World 11 йилнинг энг яхши 11 футболчисини аниқлаб берадиган сўровномада иштирок эта бошлашди. Уюшма эса шу кунга қадар кузатувчи мақомида бўлиб келди. Ҳозирда Парижда ўтаётган ассамблеяда Ўзбекисто FIFPro ташкилотининг расмий аъзоси сифатида қабул қилиниб махсус сертификатга эга бўлди. Биз батафсил маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев билан боғландик.

FIFPro ташкилотининг янги президенти Давид Аганзи билан

"Биласиз уюшмамиз FIFPro ташкилотининг кузатувчи аъзоси сифатида фаолият юритиб келар эди. Бугун Парижда ўтаётган халқаро анжуманда FIFPro аъзоси сифатида қабул қилиндик. Эндиликда кузатувчи мақомидан аъзолик сари қадам ташладик, дея оламан. Бизни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда ўз таркибларига қўшиб олишди. Бу биз учун катта ютуқ. Футболчиларимизни ҳуқуқларини ҳимоя қилишда катта қадам бўлди. Мазкур ассамблеяда Испания футболчилар уюшмаси раҳбари Давид Аганзи, Италиядан Дамиано Томаззи Камерундан Жереми Нжитап фаолият олиб бормоқда. Кейинги тўрт йилликда FIFPro ташкилотининг янги президенти учун бўладиган сайловларда ўз овозимизга эга бўлади. Ташкилот ўтказадиган сайловларда овоз бера оламиз. Бу албатта қувонарли ҳолат",- дейди Камолиддин Мурзоев. 


Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика