Камерун ТЖ аъзоси Зиданнинг 2006 йилдаги натижасини такрорлади

Eldor Akmurzayev
3 дек 2022
ЖЧ-2022 гуруҳ босқич охирги турида Камерун терма Бразилия устидан мунимал ғалабага эришди – 1:0.

Учрашувдаги ягона гол муаллифига айланган Венсан Абубакар 90+2 дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этганидан кейин, уни нишонлаш учун футболкасини ечди ва қоидаги кўра, бош ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди. Бу Абубакар учун баҳсдаги иккинчи сариқ эди ва у майдондан четлатилди.

Шу тариқа, “Ал Насср” форварди ЖЧ-2006 дан бери мусобақанинг бир ўйини давомида ҳам гол уриб, ҳам қизил карточка олган илк футболчига айланди. Бу каби натижа охирги марта Зинедин Зидан томонидан қайд этилганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal