"Кальяри" Шомуродов учун қанча тўлаши маълум

Sherzod Nurmatov
24 июл 2023
Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Кальяри"га ўтишга яқин.

Манбага кўра, сардинияликлар 28 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишади.

Шомуродов учун 1 миллион евро тўланади, уни сотиб олиш ҳуқуқи эса 9 миллион еврони ташкил этади. Ҳужумчининг маошининг тенг ярмини "Рома"нинг ўзи тўлаб беради.

Форвард 2022/23 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида "Специя"да ўтказганди. У ўтган мавсум 24 та ўйинда 2 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/dimarzio