

"Бир неча таклифлар бор. Бироқ мен "Валенсия"га бориб қўшилишни маъқул топдим. Агентим клуб вакиллари билан келишиб олишга улгурди ва олдинда шартномага имзо чекиш қолди холос. Мавсум ярмини "Валенсия"да муносиб ўтказишни ва кейинчалик у ерда қолиб, фаолиятимни давом эттиришни истайман", деди Кайседо.



