Кафу: “Менимча Конфедерациялар кубоги финалида Германия-Россия термаларини кўрамиз”

Aslanov Jasurbek
8 мар 2017
Бразилия термасининг собиқ ҳимоячиси Кафу Санкт-Петербургга ташриф буюрди ва Конфедерациялар кубоги турнири ҳақида тўхталди.

“Питерга келиш менга учун ҳар доим ёқимли бўлган. Менга шаҳарнинг тарихий атмосфераси жуда ёқади. Ўтган сафар келганимда, худди бугунгидек шаҳарни айланиш насиб этганди. Ўшанда бу шаҳарга яна бир бор келишни ният қилгандим. Бугун ниятим ушалди. Албатта, Бразилиянинг об-ҳавоси билан бу ердаги иқлим кескин фарқ қилади. Шунга қарамай, бу ерда бўлиш мен учун қизиқарли.

Тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, Конфедерациялар кубоги жаҳон чемпионатидан олдин жуда муҳим синов. Бу таркибни янада шакллантириш, футболчиларни мусобақага тайёрлаш, ундаги ғалаба эса жамоанинг ўзига бўлган ишончини оширади. Албатта, мезбон сифатида ушбу мусобақада Россиянинг имконияти юқори. Фикримча, бизни Германия ва Россия терма жамоаси иштирокидаги финал баҳси кутмоқда”, дейди Кафу.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ФИФА расмий сайти