

Эслатиб ўтамиз, Москвада ўтган Европа лигаси ўйинида ишқибоз майдонга тушиб, мезбонлар сардори Денис Глушаковга ҳужум қилишга уринди. Бир неча сониядан сўнг Мирослав Голунов ҳибсга олинди ва у 10 суткани қамоқда ўтказадиган бўлди. Мухлис 5 йил давомида футбол учрашувларини стадиондан томоша қила олмайди.

Кафельников ўз "твиттери"да Голунов ҳисобига 10 минг рубль ўтказганини тасдиқловчи скриншот юклади.
Кафельников бунгача бир неча марта Глушаковни танқид қилган ва "Спартак" собиқ устози Массимо Каррерани қўллаб-қувватлаган эди.



