К-Лига. Икром Алибоев жароҳатидан тикланиб, деярли икки ойлик танаффусдан сўнг "Канвон" сафида майдонга тушди
02 июл 2023 21:42
Янгиликлар
К-Лига. Икром Алибоев жароҳатидан тикланиб, деярли икки ойлик танаффусдан сўнг "Канвон" сафида майдонга тушди
Жанубий Корея К-Лигасида ҳаракат қилаётган "Канвон" футболчиси Икром Алибоев саккиз ўйинлик танаффусдан сўнг майдонга тушди. Футболчи жароҳати сабаб жамоасига ёрдам бера олмаётганди. Икром Алибоев К-Лига 20-туридан ўрин олган "Инчон"га қарши ўйиннинг 57-дақиқасида майдонга туширилди. Маълумот учун, Алибоев бундан олдин 9 май куни "Улсан" жамоасига қарши ўйинда охирги марта майдонга тушганди. Деярли 2 ойлик танаффусдан сўнг у сафга қайтди. Ушбу учрашувда "Канвон" кичик ҳисобда мағлубиятга учради.
"Инчон" "Канвон" 1:0
Инчеон Юн Min-Seog Kim - 5' К.-Лига. Классик . 20-тур 02/07/2023, 17:00
Гангвон ФK Стадион: Sungui Arena Park, 5076 томошабин
Фикрлар