К-Лига 2. “Аньянг” 3-турда ҳам ютқазди, Ғиёсов эса захирадан ўйинга қўшилди (+жадвал)

Eldor Akmurzayev
24 май 2020
Жанубий Корея 2-дивизионинг навбатдаги тури доирасида “Аньянг” уйда “Кённам”ни қабул қилди.

Голларга бой ўтган беллашувда меҳмонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Баҳсни захирадан бошлаган Хуршид Ғиёсов 69-дақиқада ҳужумчи Ким Кёнг Миннинг ўрнига майдонга тушди. Мазкур муваффақиятсизликдан кейин Ғиёсов ўйнаётган клуб мусобақа жадвалида аутсайдерга айланиб қолди.

“Аньянг” 4-турни 27 май куни сафарда “Сеул Е-Лэнд”га қарши ўтказади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia