Журналист: "Роналду барча баҳсларга якун ясади"
04 апр 2018 13:45
Янгиликлар
Журналист: "Роналду барча баҳсларга якун ясади"
Журналист Альфредо Дуро "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал илк учрашувидаги (3:0) ўйинига баҳо берди.
"Доимо тарихда қоладиган нарсалар бор. Мен ўз кўзларим билан дунёнинг энг яхши футболчисини кўришга муваффақ бўлдим. "Олтин тўп" ундан қочиб кета олмайди. Роналду 6та шундай соврин қўлга киритади. Криштиануга етадигани йўқ. У барча баҳсларга якун ясади" - дейди Дуро.
"Реал" ҳамда "Ювентус" ўртасидаги жавоб ўйини 11 апрель куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар