

Мураббий турк клуби раҳбариятидан «Бавария» вингерини харид қилишни сўраган. Бироқ Коман ҳали бери ТОП-5 чемпионатларидан кетиш ниятида эмаслигини маълум қилган.
Маълумот учун, Коман ўтган мавсумнинг катта қисмини жароҳатлар сабабли ўтказиб юборди. У барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 3 та голли узатма бор. Унинг «Бавария» билан тузган шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, футболчининг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.



