

"Қишки танаффус - немис футболидаги асосий фактор. Ҳа, биз кўп ўйнаймиз, менга ўйнаш кўпроқ ёқади. Лекин танаффусни ҳам кутамиз. Бу даврда дам олиб, куч тўплаб олса бўлади, шунингдек, янги йилни оила билан кутиб оламиз.
Кўпчилик тақвим тиғизлигидан нолийди, бироқ биз - немислар бундан нолимаслигимиз керак. Албатта, ҳали олдинда ЕЧЛнинг иккита ўйини бор. Лекин сўнгги 10 йилдан буён бизда ўйинлар сони оширилмаяпти.
Бизнинг лигада 18тагина жамоа бор, айрим мамлакатларда кубок турнирлари ҳам кўпайтирилган. Бу сабабли Бундеслиганинг бирор жамоаси ўйинлар сонидан нолишига ҳаққи йўқ", - деди Киммих.



