Жоржиньо учун курашда "Барса" ва "Милан" етакчи
03 ноя 2022 13:26
Янгиликлар
Жоржиньо учун курашда "Барса" ва "Милан" етакчи
Лондоннинг "Челси" клуби аъзоси Жоржиньо учун Европанинг бир қатор номдор жамоалари кураш олиб боришмоқда.
30 ёшли футболчи январь ойида "Стэмфорд Бриж" эгалари билан шатрномасининг сўнгги олти ойлигига киради. Шу туфайли Англия Премьер-лигаси ташқарисидаги даъвогарларга у билан келишувга эришиш учун дастлабки музокараларга киришиш имконига эга бўлади.
Маълум бўлишича, ўйинчининг ўзи Ла Лигага йўл олишни истамоқда. Испаниянинг "Барселона" клуби Италиянинг "Милан" жамоаси билан бир қаторда ярим ҳимоячини қўлга киритишга асосий номзодлар бўлиб турибди.
Италиялик футболчи ушбу мавсум "кўклар" сафида 17 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар