UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Клопп Серхио Рамос ҳақида: "Жамоамда бундай футболчилар бўлганида уларни тезроқ кетказишга уринардим"  1 14:52"Локомотив" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  7 14:35Анчелотти "Реал"га Жаҳон чемпионини олиб келмоқчи  2 14:15Муҳаммадали Ўринбоев: “Пахтакор” истеъдодлар “уяси”  1 13:53Мюллер Месси билан бир клубда ўйнаши мумкин  0 13:35"Челси"га Уче керак  4 13:16Карикатура: Ван Нистелрой тен Хаг уддалай олмаган ишни эплади  1 12:55Аморим "Манчестер Юнайтед"га "Реал"дан икки футболчини олиб келмоқчи  5 12:37"Милан" бош мураббийсиз қолиши мумкин  2 12:15Суперлига. 23-турни ўтказиб юборадиган футболчи ва мураббийлар   0 11:50U-20 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум. Ўзбекистон 1-саватчада бўлади  8 11:29Дидье Дрогба: "Анри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  6 11:18"Насаф" таркибида кимлар олдин Ўзбекистон чемпиони бўлмаган?   12 10:46АПЛ грандлари Муcиалага қизиқиш билдирмоқда  1 10:02Хаби Алонсонинг келажаги маълум  11

Жорже Жезуш: "Навбаҳор" кейинги босқичга чиқишга лойиқ жамоа эканлигини исботлади" Янгиликлар

Жорже Жезуш: "Навбаҳор" кейинги босқичга чиқишга лойиқ жамоа эканлигини исботлади"

Осиё чемпионлар лигаси 5-турида "Навбаҳор" - "Ал Ҳилол" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жорже Жезуш ва футболчи Сергей Милинкович-Савич матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Яхши ўйин ўтказдик ва уч очкони қўлга киритдик. Кейинги босқичга чиқдик ва бор эътиборимизни кейинги учрашувларга қаратамиз.

- "Навбаҳор" жамоаси жамоангизга қарши кечган икки учрашувда ҳам рақиб зич ҳимояланди. "Навбаҳор"нинг ҳимоясини ёриб ўтиш қанчалик қийин бўлди?

Сергей Милинкович-Савич: - Мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажардик ва қониқарли натижага эришдик. Ўйин аввалида рақиб бизни қийнаб қўйди, аммо гол уриб олганимиздан сўнг ўйин анча ҳужумкор тус олди. "Навбаҳор" жамоаси икки учрашувда ҳам анча тартибли ўйин намойиш этди.

- Наманган шаҳри ҳақида нима дея оласиз? Жамоа ҳақида ҳам фикрингизни билдириб ўтсангиз?

- Шаҳарни айланишга деярли вақт бўлмади, сабаби биз фақатгина икки кун шу ерда бўлдик ва меҳмонхонадан чиқмадик. "Навбаҳор" жамоаси эса анча яхши жамоа экан.

- "Навбаҳор"га қарши кечган биринчи учрашувдан сўнг жамоани яхши ўрганиб чиққанингиз сезилди. Биринчи учрашувдан қандай хулосалар чиқардингиз?

- Ҳа, биринчи учрашув биз учун қийин ўтганди. Қарши ҳужумларга эътибор қаратдик. Футболчиларнинг майдондаги ҳаракатлари ва тўп билан муомалани кучайтиришимиз керак эди.

- Ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган учта жамоа плей-офф босқичига чиқади. Сизнинг фикрингизча "Навбаҳор" кейинги босқичга чиқишга лойиқми?

- "Навбаҳор"нинг яна битта учрашуви бор. Фикримча "Навбаҳор" жамоаси кейинги босқичга чиқишга лойиқ.

- Қуръа ташланганидан сўнг "Ал Ҳилол"га анча осон рақиблар тушганди. Ушбу гуруҳда "Ал Ҳилол"дан ташқари барча жамоалар ОЧЛда дебют қилишди. "Навбаҳор" жамоаси "Ал Ҳилол"га катта муаммо бўла олишини кутганмидингиз?

- "Навбаҳор" 16та энг кучли жамоа орасида бўлиши керак. Жамоангиз бизни ҳайрон қолдирди ва улар ушбу мусобақада "сюрприз" бўла олади.

- "Навбаҳор" таркибидаги қайси футболчи сизда яхши таассурот қолдирди?

- Мен айнан қайсидир футболчини кўрсатиб ўтолмайман. Лекин "Навбаҳор" жамоа сифатида жуда яхши шаклланган. "Навбаҳор" жамоаси ҳақида фақатгина яхши фикрлар айта оламан.

- Салим Ал-Давсари жамоадан асосий пенальтичими? У бугун иккита пенальтидан фойдалана олмади.

- Бугун иккита пенальтидан бирини голга айлантира олдик ва энг муҳими шу.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика