

"Феликс Европанинг Европа энг зўр ўйинчиларидан бири бўлади. Менда бу нарсага шубҳа йўқ. У 20 ёшда ва ҳали бола.
Португалияда ёш футболчиларни ўзларини кўрсатишлари осон кечади - бу Европанинг витринасидир.
Олдинлари арзон ўйинчилар бошқаларга қараганда кам пул топишарди, шунинг учун топ-клублар истеъдодларни олиб қўйишган.
Аммо, ҳозир ундай эмас - сиз 50, 70 ва ҳатто 127 миллион евро тўлашингиз керак!", - дейди Жезуш.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар ўтган ёзда 20 ёшли португалиялик футболчини "Бенфика"дан 126 миллион евро эвазига харид қилишган эди.



