Жон Терри "Челси"га қайтганини эълон қилди
08 июл 2023 13:32
Янгиликлар
Собиқ футболчи Лондон академияси тузилмасида ишлайди. 42 ёшли мутахассис апрель ойида "Лестер" бош мураббийи Дин Смит ёрдамчиси бўлишдан олдин "Челси" академиясида ишлаганди.
Терри 2018 йилнинг октабридан 2021 йилнинг июлигача "Астон Вилла"да мураббий ёрдамчиси бўлган.
"Челси" 2022/23 йилги мавсум Англия чемпионатида 12-ўринни банд этди. Жамоа 7 йил ичида илк бор еврокубокларда ўйнамайди.
Фикрлар