

Манбага кўра, 24 ёшли португалиялик футболчи 2016 йилдан 2019 йилгача профессионал фаолиятини бошлаган "Бенфика"га қайтишни истамоқда. Феликс 2024/25 йилги мавсумда "Милан"да ижарада эди.
"Челси" Феликсни асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмаяпти, шунинг учун лиссабонликлар билан келишув ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширилиши мумкин.
Феликс 2024/25 йилги мавсум "Челси" ва "Милан" сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳолаган.



