Жо Харт: «Доим Англия клубларининг таклифига тайёрман»

Narzulla Saydullayev
25 мар 2017
«Торино» посбони Жо Харт келажак борасида ўз фикрларини билдирди.

«Менга «Торино»нинг бир бўлаги бўлиш ёқди. Мавсумни жуда юқори савияда ўтказмоқчиман. Кейинги мавсум қайси клубда ўйнашимдан қатъий назар бу мавсумни яхши тугатмоқчиман.

Албатта, «Манчестер Сити»ни кузатиб бораяпман. Мен учун қадрдон клуб. Менимча кетганим тўғри бўлган. У ерда ўйин амалиёти кам бўларди.

Ўйлашимча Англиянинг барча клубларининг таклифини кўриб чиқишга тайёрман. «Ман Сити»да ўйнаш ёқарди», – дейди Харт.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Football-italia.net