UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  1 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  68 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади" Янгиликлар

"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Жиззах" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Суннатилла Ёқубов ўз фикрларини билдириб ўтди.

" - Биринчи навбатда "Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Уларга навбатдаги босқичларда ҳам омад ёр бўлсин. Ўйинга келадиган бўлсак, учрашувнинг 80-дақиқасига қадар битта тўп фарқи билан мағлубиятга учраб тургандик. Шунга қарамай рақибга жиддий қаршилик кўрсатдик, гол уришга ҳаракат қилдик. Қаердадир омад етишмади, балки йигитларнинг кучи етмади. Лекин кучли рақибга қарши муносиб ўйнай олдик деб ўйлайман.

Мени хурсанд қиладиган жиҳати, таркибимизда фақат маҳаллий футболчилардан иборат. Мақсадимиз вилоятмизнинг бош жамоасига муносиб футболчиларни етказиб бериш. Олдимизда бутун бошли мавсум турибди. Наабатда "Қўқон-1912" билан ўйинимиз бор, ҳар бир учрашувни ижобий натижа билан якунлашга ҳаракат қиламиз" - дейди жиззахликлар устози.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика