Жиянов "Пахтакор"га қайтиши мумкин

Жиянов 2-даврани "шерлар" таркибида бошлаши кутиляпти.

Бу ҳақда сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев шахсий блогида ёзди

"Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳужумчиси Русланбек Жиянов собиқ клубига қайтиш арафасида турибди. "Пахтакор" раҳбарияти 21 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиб қолган. Жиянов бу масалани Тимур Кападзе билан маслаҳатлашганидан кейин унинг келажагига аниқлик киритилади. 

Маълумот учун, "Олимпик" жамоаси футболчилари бугундан 2-даврага тайёргарликни бошлашди.

P.s. Мана шу йигитнинг минглаб ёшларга ўрнак бўладиган ҳаёт ҳикояси бор. Тез орада шунга тўхталамиз".

обуна бўлинг → "Футбол анализи"


Манба: championat.asia