UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  1 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  1 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  18 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  3 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  1 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  9 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  9 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  4 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  9 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  6 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  2

Жезуалду Феррейра: "Ал Садд"нинг ўйин фалсафаси жуда оддий - рақибдан кўра кўпроқ гол уриш" Янгиликлар

Жезуалду Феррейра: "Ал Садд"нинг ўйин фалсафаси жуда оддий - рақибдан кўра кўпроқ гол уриш"

ОЧЛ 3-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Садд" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Жезуалду Феррейра ҳамда футболчи иштирок этди.

- ОЧЛда иштирок этаётганимиздан бениҳоятда хурсандмиз. Қарши шаҳри ва стадиондаги майдон ҳолати бизга манзур келди. Эртага жамоалар мухлисларбоп ва қизиқарли учрашув бўлишига шахсан менда шубҳа йўқ. "Ал Садд" "Насаф"га қарши ўйинга жиддий ҳозирлик кўрди ва биз бу баҳсга тўлиқ тайёр ҳолатдамиз", дея гап бошлади "Ал Садд" бош мураббийи Жезуалду Феррейра.


- Хави жароҳати сабаб Қаршига кела олмади. Бу футбол ва футболда жароҳатлар учраб туради. Эртага биз қўл остимиздаги энг кучли 11таликни бошланғич таркибга киритамиз. Жамоамиз фақатгина Хавидан иборат эмаслига эртага гувоҳ бўласизлар.

- Чемпионатдаги принципиал қарама-қаршиликда аламли тарзда "Ал Духаил"га ютқазиб қўйдик. Бизни яқин икки ҳафта ичида жуда зич тақвим кутмоқда. Жамоамиз олдига доимо ҳар иккала мусобақада, яъни чемпионат ва ОЧЛда энг юқори мақсадлар қўйилади. Тўғри, чемпионлик тўқнашувида имконият бой берилди. Ва бу табиийки ОЧЛга янада жиддийроқ эътибор қаратишимизни англатади. Гарчи ўтган ўйинда аламли мағлубиятга учраган бўлсакда жамоанинг руҳий томонлама тайёргарлиги анча яхши. Бизнинг бор эътиборимиз "Насаф"га қарши баҳсга қаратилган.

Жамоамизнинг фалсафаси ҳеч қачон ўзгармайди ва бу жуда оддий. Биз доимо майдонга тушганда рақибдан кўра кўпроқ гол уришни энг катта вазифа қилиб чиқамиз.
Гуруҳ фаворити ким? Айни пайтда "квартет"да кучли жамоалар йиғилишган ва рақобат анча юқори. Биз учун ОЧЛ мусобақаси бегона эмас ва биз бу каби турнирда қандай иштирок этишни жуда яхши биламиз. Аммо ҳозиргача қўлга киритилган 6 очко бизни фаворит деб ҳисоблаш учун етарли эмас. Ҳали барча кураш олдинда. Биз дастлабки иккита ғалабадан ҳаволаниб кетмаслигимиз лозим. "Насаф"дан ҳам жиддий хавф кутиш мумкин. Уларда ички чемпионат старт олди ва бундан буёғига жамоа ўйин амалиётини ошириб боради. Бу эса уларни янада кучлироқ қиёфага киришига кўмаклашади, чамамда.

"Ал Садд" футболчиси Жугурта Ҳамро: - Эртага қизиқарли ва кескин курашларга бой ўйин бўлишига шубҳа йўқ. ОЧЛдаги сафар учрашувлари доимо ўта қийин бўлади. Буни биз жуда яхши тушуниб турибмиз. Аммо шунга қарамай биз "Насаф"га қарши беллашувга тайёрмиз. Ўзбек футболи ҳақида афсуски тасаввурга эга эмасман. Ягона билганим, ушбу мамлакатда Сардор Рашидов сингари футболчи тўп тепади. Унинг Қатар чемпионатидаги ўйинларини кузатганман.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика