Жеррард: "Роналдунинг трансфери Саудия Арабистонига эътиборни ошириб юборди"

Mirjalol Normatov
19 ноя 2023
Англия термаси ва "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси, айни дамда Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" жамоаси бош мураббийи Стивен Жеррард футбол тарихидаги энг яхши футболчи кимлигини айтди.

"Футбол тарихидаги энг яхши футболчи Криштиану Роналдунинг трансфери Саудия Арабистони учун катта қадам бўлди, у орқали давлатга эътибор ошиб кетди. Унинг келганидан кейин юлдузлар ҳам Саудияни танлашни бошлашди. Бу чемпионат ҳақидаги гап-сўзлар кўпайди", - деди Жеррард.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Насср" футболчини 2023 йилнинг қишида таркибига қўшиб олди ва икки ярим йиллик шартнома имзолади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Ўхшаш янгиликлар