

"Лэмпард учун жуда хафа бўлдим. Фикримча, клубдагилар бироз шошилди. Батафсил маълумотларни билмайман. Клубдаги ички атмосфера, футболчиларнинг бир-бирига муносабати ҳақида хабарим йўқ.
Тўғрисини айтсам, клубдагилар Лэмпардга қўл чўзиб, қўллаб-қувватлайди деб ўйлагандим. Ҳа, "Челси" оғир даврларни бошидан ўтказмоқда. Бир томондан олиб қарасак, унинг истеъфосидан унчалик хайратланганим ҳам йўқ", - деди Жеррард.



