

“Осон ўйинлар бўлмайди. Рақибнинг чуқур ҳимояда ўйнашини билардим. Дастлабки 30-35 дақиқа ичида уларда жуда кўп нарса ўхшади. Балки биз бу ерга диққатга сазовор жойларни кўргани келдик деб ўйлагандирмиз. Танаффус вақтида эса қаттиқ ғазабландим. Жуда кўп таваккал қилиб юбордик. Танаффусдан кейин эса бироз яхшироқ бўлди. Бироқ ўйин аввалида бундай хатолар қилишга кўникиш мумкин эмас. Бунга йўл қўймаслигимиз керак”, — дейди Гаттузо.



