

Терма жамоамиз аъзолари гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш учун Саудия Арабистонига қарши майдонга тушишади. Гуруҳ жадвалида Саудия Арабистони 17 очко билан биринчи, Ўзбекистон эса 15 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Эртанги муҳим беллашув Ар Риёддаги "King Saud University" стадиони бўлиб ўтади ҳамда Тошкент вақти билан 23:00да бошланади. Саудияликлар кеча футбол майдонида эмас, балки спорт залда машғулот олиб боришди. Жамоа бош мураббийи Эрве Ренарнинг нима сабабдан бундай қарорга келгани биз учун қоронғу.










