UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05ЕЧЛ. "Лейпциг" – "Ливерпуль", "Атлетико" – "Лилль" ва бошқа ўйинлар старт олди (онлайн ҳисоб)  0 00:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Бавария" ўзаро баҳс олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  28 23:59ОЧЛ 2. "Насаф"нинг гуруҳидаги иккинчи баҳсда "Шабаб Ал Аҳли" йирик ғалаба қозонди (+гуруҳдаги вазият)  0 23:45Россия кубоги. "Рубин" меҳмонда "Акрон" устидан ғалаба қозонди  0 23:34Ламин Ямаль яқинлашиб келаётган "Эл Класико" ҳақида гапирди  0 22:56ОЧЛ-2. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар туфайли "Ал Ҳуссейн"га имкониятни бой берди  113 22:35Тьерри Анри "Олтин тўп"ни Родри ютиши керак деб ҳисоблайди  1 22:05Моуринью АПЛнинг 2017-2018 йилги мавсуми ҳақида: "Бизда ҳали ҳам чемпион бўлиш имконияти бор, агар..."  4 21:28ЕЧЛ. "Брест" – "Байер", "Аталанта" – "Селтик". Таркиблар аниқ!  0 21:20Жозе Моуринью Эрик тен Хагнинг МЮдаги фаолияти ҳақида гапирди  1 20:28"Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув бошқа санада ўтказилади  6 20:07ОЧЛ-2. "Ал Ҳуссейн" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум, Марушич, Сидиқов ва Ғайбуллаев қайдномада ҳам йўқ  17 19:52"40 соатлик йўлдан кейин ҳам йигитларнинг чарчагани кўринмади"  0 19:23Алиқулов: "Ғалаба бизни Суперлигага яқинлаштирди"  2 19:05ОЧЛ-2. "Селангор" ОЧЛнинг 2 карра ғолибини мағлуб этди, Умар Эшмуродовдан ассист  1

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон КХДРни мағлуб этиб, учинчи босқични 3 очко билан бошлади Янгиликлар

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон КХДРни мағлуб этиб, учинчи босқични 3 очко билан бошлади

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоаси КХДРга қарши майдонга тушди.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи

5 сентябрь. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00 
"А" гуруҳи. 1-тур
Ўзбекистон – КХДР 1:0

Гол: 1:0 — 20, Жалолиддин Машарипов (Шерзод Насруллаев)

Ўзбекистон - 1.Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (4. Фаррух Сайфиев, 70), 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров (18. Абдулла Абдуллаев, 70), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (6. Акмал Мозговой, 87), 11.Остон Ўрунов (22. Аббос Файзуллаев, 60), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов (17. Бобир Абдихолиқов, 87), 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: Эргашев, Неъматов, Ҳамралиев, Турғунбоев, Искандеров, Амонов, Эркинов.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Ўзбекистон учинчи саралаш босқичини ғалаба билан бошлади.

90+3. Хавфли вазият! Ажойиб комбинацияни Абдуллаев ниҳоясига етказа олмади.

90+1. Ўткир Юсуповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Машарипов ва Шомуродов ўрнига Мозговой ва Абдухолиқов туширилди.

86. Хавфли вазият! Шомуродовнинг рақиб жарима майдонида чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

84. Ҳамробеков рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Кореяликларда стандарт вазият юзага келди.

80. Насруллаевнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

78. Яна жарима майдонимизга рақиб футболчиси кириб бориб йиқилди, хайриятки, бу сафар қоидабузарлик ишлатилмади.

Бугунги учрашувни томоша қилиш учун "Бунёдкор" стадионига 24205 мухлис ташриф буюрди.

75. Хавф бартараф этилди, тўп Юсуповга бориб тушди.

73. Жарима майдонимиз яқинида меҳмонлар стандарт вазият ишлаб олишди.

70. Терма жамоамиз таркибида икки ўзгариш амалга оширилди. Алижонов ва Шукуров ўрнига Сайфиев ва Абдуллаев майдонга туширилди.

66. Хавфли вазият! Шомуродовнинг чап оёқда йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади! Тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

63. Шимолий Корея футболчиларининг ўйинидан кўра уларнинг исм-фамилиясини талаффуз қилиш мураккаброқ бўлмоқда.

60. Ўзгариш: Аббос Файзуллаев Остон Ўрунов ўрнига майдонга тушди.

55. Ҳамюртларимиз тезкор қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди, Машариповнинг узатмасига Шомуродов ета олмади.

52. Машарипов чап қанотда рақибнинг бир футболчисини ортда қолдирди, иккинчиси томонидан тўхтатилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Хавфли вазият! Чап қанотдан Насруллаев томонидан узатилган тўпга ўнг қанотдаги Алижонов тўхтатмасдан зарба йўллади, аммо рақиб посбони бу сафар жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Ҳамюртларимиз тезкор қарши ҳужум содир этишди, аммо якунда Шукуровнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

40. Ўткир Юсупоооооооооооооооооооооовввввв!!! Терма жамоамиз дарвозабони 11 метрли жарима зарбасида тўп йўналишини топди ва рақиб жамоанинг гол уришига йўл қўймади!

38. Афсуски, Ўзбекистон дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ҳамробеков жарима майдонимизда рақиб футболчисини тўхтатиб қолди.

37. Ҳамробеков рақиб жарима майдонига кириб боришга ҳаракат қилди, сўнгги лаҳзада кореялик ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

36. Меҳмонлар ҳужумчиси ҳимоячимизнинг соясидан йиқилиб тушди. Аммо ҳакам Паралампия ўйинларида ишлаётгани йўқ.

35. Хавфли вазият! Ҳамробековнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

31. Кореяликларда стандарт вазият юзага келди. КИМ Кук Бомнинг узатмасини ҳимоячиларимиз бартараф этишди.

Ўзаро сўнгги 5 ўйинда 4 марта Ўзбекистон, 1 марта Шимолий Корея ғалаба қозонган.

30. Рустам Ашурматов рақибдан тўпни олиб қўишда жонбозлик кўрсатди.

26. Алиқуловнинг узоқ масофадан тепган тўпи КАН Жу Хёкнинг қучоғига бориб тушди.

24. Ҳали ўзига келиб улгурмаган меҳмонлар иккинчи голни қабул қилиб олишига бир баҳя қолди, бугун кореяликларнинг муваффақият бобида қўли калталик қилаётган бўлса, сўнгги ҳужумда жарима майдонига узатилган тўпга Шомуродовнинг оёғи калталик қилди. 

20. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Машарипов учрашувда ҳисобни очди ва стадионда ўтирган минг-минглаб мухлисларимизга маош олган кунидаги кайфиятини қайтарди!

Жалолиддин Машарипов терма жамоа сафидаги 11-голини урди.

16. Меҳмонлар асосан ўнг қанотдан ҳужум ташкил этмоқда. ПАЕК Чунг Соннинг навбатдаги уриниш орқали иккинчи қаватдаги трибуналарда ўтирган мухлисларга салом йўллади. 

14. Машариповнинг тўпни олиб қўйиши натижасида Шомуродов чап қанотдан олдинга борди, аммо унинг узатмасига шериклари ета олмади.

11. Кореяликларнинг илк хавфлироқ кўриниш олган ҳужумини Насруллаев бартараф этди.

8. Хавфли вазият! Ҳамюртларимиз бирин-кетин иккита хавфли ҳужум ташкил этишди, дастлаб Шомуродовнинг зарбасини рақиб дарвозабони қайтарган бўлса, сўнгра Насруллаевнинг зарбаси дарвозанинг ён томонига тегди. Бурчак зарбаси ишлаб олдик.

6. Ҳамюртларимиз ўнг қанотдан олдинга ташланишди, аммо рақиб ҳимоячиси муз устида сирпангандек келиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

1. Учрашув бошланди. Мундиалга мезбонлик қиладиган "сеҳрли диёр"ни яшил карта эмас, яшил майдон орқали забт этиш насиб этсин.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

+21   
05 сен 19:41:49
POPFEN
Ўткир сан ҳақиқий ўткирсан!!!
+19   
05 сен 19:41:37
Bek Asad
O'tkir Yusupov hamma tanqidga javob berdi!!!
+15   
05 сен 20:50:53
Paxtakor Toshkent
Уйин чузишга бало борми Шимолий Корея билан уйинда........
+15   
05 сен 20:21:18
قهرمان
Тушунмадим нимаси супер уйин? Футболи тушандми узи одамла? Пала партиш уйин, ракибдан келиб чикиб бувотган хисоб, пенальти гол буганда уйиндан чикиб кетиш кийин буларди. КНДР слабый сборнийку. Узбекистон Зур буганда 3-4 урворган буларди бу сборнийга. Насрулаев нега гол буганда афсусланганде котиб колди? Ман учун уйин НОЛ. Бу уйин буса росса кийин булади кейинги уйинла, афсус.
+14   
05 сен 21:05:49
Мирзохон
Тўғрисини айтсам маза қилиб футбол кўрмадим, мураббий имзосини ҳам сезмадим. Лекин хурсандман ғалаба қозонди ТЖ.
Бу биринчи ўйин учун шундай бўлса керак аста секин ўйинни кучайтиришади назаримда.
Барча юртдошларимизни ушбу босқичдаги дастлабки ғалаба билан табриклайман, давомли бўлсин деб ният қиламан!
+13   
05 сен 20:55:56
barselona7
Бир амаллашди. Балки кейинроқ ўйин яхши томонга ўзгарар аммо бугун жуда қийин бўлди. Яхши ҳам Шимолий Кореяда озроқ тажриба етишмади.
+12   
05 сен 20:54:23
Хайрулла 777
Шимолий карея билан суст уйин мактанадиган нарса йук
+12   
05 сен 20:18:23
Olmaliq.uz
Biror marta bosh bilan aniq pas yoʻq. Mahalla futboliga oʻxshab ketyaptida
+12   
05 сен 19:57:17
fahritdin
1-таймда икки марта хурсанд булдик!!! Гол урганимизда, пенальтини Уткир ушлаб олганда!!!
+11   
05 сен 20:48:42
Paxtakor Toshkent
Ман трол эмасман. Айнан миллий жамоамиз уйнаса троллик килмайман. Аммо хужум килиб гол уролмайдиган жамоа билан хеч нарсани эплаб булмайди
+11   
05 сен 19:25:22
Зинуp
Насруллаев зур уйнаяпди
+10   
05 сен 20:51:01
Зинуp
Уят шимолий корея билан вакт чузиб юрибди пидболчилар)
+10   
05 сен 20:50:55
Xasan Kurbonov
Абдулла Абдуллаев умуман термага тортмайди
+9   
05 сен 20:53:46
Raul-Madrid
xali oldinda ERON QATAR BAA bor bu o'yin bilan qiyinov
+9   
05 сен 20:53:24
Paxtakor Toshkent
Жалолни ман шу ердаман деган килиги хали МЭМларга айланиб кетади. Катардаги пеналтисини эса бутун умр эслаймиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика