ЖЧ-2021. Бразилиядан 100 фоизлик натижа, Вьетнам ҳам плей-оффга чиқди + жадвал

Tolibjon Qosimov
20 сен 2021
Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

ФОТО  ЖЧ-2021. Таиланд 9та гол уриб гуруҳдан чиқди + жадвал

"D" гуруҳида қитъадошимиз Вьетнам терма жамоаси Чехия билан беллашди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва ҳар икки жамоа гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал қилди. Вьетнам 4 очко тўплади ва учинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса Бразилия Панамага бешта гол урди.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2021

"D" гуруҳи

3-тур, 19.09.2021

Бразилия - Панама 5:1

"Клайпеда Арена", Клайпеда

Голлар: Роха 15, Гадеиа 18, Леонардо 29, Артур 40, Пито 40 - Макуэнси 32

Огоҳлантириш: Л.Лино 16 (Бразилия)


Чехия - Вьетнам 1:1

"Каунас Арена", Каунас

Голлар: Ресетар 36 - С.Доан Пхат 35


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia